SHAPKA BANNER
test2
test banner 3
test banner 1

Biz haqimizda

                               "ҒУНЧА" ЖУРНАЛИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ


«Ғунча» кичик ёшдаги болаларнинг адабий-бадиий безакли журнали 1958 йил январ ойидан чиқа бошлаган.
Муассислари: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот агентлиги, «Камолот» Ёшлар Ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши.
Тили: ўзбекча.
Бош муҳаррир: Дилфуза Шомаликова
Ўқувчиси: 6-11 ёшли болалар
Даврийлиги: ойда бир марта, бир йилда 12 марта, бир соннинг ўртача адади 130 минг нусха.
Ҳажми: икки босма табоқ, 16 бет, А-4 формат, ранглилиги 4+4, 2017 йил учун обуна баҳоси 9000 сўм (бир йиллик)
Журналнинг мақсад ва вазифалари: кичик ёшдаги болаларнинг тасаввурини бойитиш, шу орқали уларда миллатга, Ватанга, инсонларга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларни тарбиялашдан иборат. Шунингдек, журналда чоп этиладиган шеър, эртак, ҳикоя ва бошқа адабий жанрдаги материаллар билан болаларга дўстлик, эзгулик, ватанпарварлик, сахийлик, садоқат, ҳурмат, миллий қадриятлар, маънавият, қадр-қиммат, эъзоз каби тушунчалар тарғиб қилинади.
Йўналишдан келиб чиққан ҳолда адабиёт, санъат, халқ оғзаки ижоди, спортни тарғиб қилувчи бадиий-публицистик асарлар ёритиб борилади. Шу билан бирга болалардан келган мактублар асосида унинг ёзган илк шеърий-насрий машқлари, чизган расмлари ҳамда мақолалари эълон қилинади. Бутун жаҳон болалар адабиёти хазинасидан жой олган адабиёт ва санъат асарларига ўрин ажратилади. Ўзбекистон халқ шоирлари, Ўзбекистон халқ рассомлари, шунингдек, республикамизнинг кўзга кўринган адабиёт ва санъат дарғаларининг фикр-мулоҳазалари, асарларидан намуналар чоп этилади. Юртимизнинг турли вилоят ва туманларида адабий учрашувлар, кўрик-танловлар ташкил этилади. Жаҳон ва мамлакатимизда ўтказилаётган тадбирлар ўз вақтида ёритиб борилади. «Камалак» болалар ташкилотининг амалга ошираётган ишлари, энг намунали етакчи ва сардорларнинг фаолиятлари ибрат сифатида журнал саҳифаларидан жой олади.
Маблағ билан таъминлаш ва моддий-техника таъминоти:
а) обунадан тушган пуллар;
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 феврал қарори билан журнал Давлат тасарруфига ўтказилди.

Журнал манзили: Тошкент-100011, Навоий кўчаси 30 уй.
Журнал 1958 йилдан бошлаб «Ғунча» номи билан чиққан. Ана шу йилдан бошлаб журналнинг расман нашр санаси белгиланган.

 

G‘uncha
g‘uncha
g‘uncha
G‘uncha
G‘uncha
G‘uncha
G‘uncha
G‘uncha